Logo

Ўзбекистонда логистика соҳасини ривожлантиришда Қатар компанияси жалб қилинмоқда

Январ 24, 2024. 10:24 • 37 сония

248
Ўзбекистонда логистика соҳасини ривожлантиришда Қатар компанияси жалб қилинмоқда

ДОХА, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қатарнинг «Al Mirqab Capital» компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн учрашувда Тошкент шаҳри Янги ҳаёт туманида логистика марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қатар томонига Ўзбекистонда транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш, халқаро логистика марказларини барпо этиш, минтақавий транзитни кучайтириш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг, таклиф этилаётган лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Учрашув натижасида томонлар жорий январь ойи охирига қадар мазкур лойиҳани амалга оширишнинг якуний шартларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш