Кобул шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми ўтказилди
Февраль 04, 2025. 10:46 • 2 дақ
• 113
КОБУЛ, 4 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо ва инвестициялар палатаси билан биргаликда Ўзбекистон – Афғонистон бизнес-форуми ва В2В шаклидаги музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирларда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Азизбек Салаҳиддинов бошчилигидаги мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация қатнашди.
Афғонистон саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Аҳмадуллоҳ Зоҳид тадбирнинг очилиш қисмидаги нутқида, халқларимиз ўртасида узоқ ўтмишга бориб тақаладиган азалий дўстлик ришталари ва муштарак миллий урф-одатлар икки давлат тадбиркорлари алоқаларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. У Ўзбекистон раҳбарининг сиёсий иродаси ва интилишлари узоқ тарихга эга яқин қўшничилик, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни жадаллаштиришга хизмат қилаётганини билдирди.
"Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун бизнес-форум ва В2В шаклидаги учрашувларни мунтазам ўтказишни қўллаб-қувватлаймиз. Жумладан, жорий йилнинг 25-27 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "26-қурилиш материаллари ва уй безаклари" кўргазмасида 21 нафар афғон тадбиркорлари иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда", деди Аҳмадуллоҳ Зоҳид.
Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раиси вазифасини бажарувчи Муҳаммад Юнус Моманд ўз навбатида, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини юқори баҳолади. "Биз афғон бизнеси вакилларига ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ишлашлари учун берилаётган имтиёз ва енгилликлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз. Қайд этиш керакки, мамлакатларимиз ўртасидаги яқин қўшничилик ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланаётгани икки давлат савдо айланмаси ҳажмининг кўпайишига ҳам катта ҳисса қўшмоқда", - деди у.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Усмонов ўз маърузасида, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ва уларга тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Фаол саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон–Афғонистон савдо айланмаси 2024 йилда 1,1 миллиард АҚШ долларидан ошганига урғу берилди.
Тадбир якунида икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида В2В шаклдаги музокаралар ташкил этилди. Уларда бир қатор муҳим келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Белградда Ўзбекистон–Сербия Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди
Берлинда Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти тақдим этилди
Польша билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи
Польшанинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди