Кувайт бизнеси Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
Сентябрь 27, 2024. 10:10 • 45 сония
• 158
АЛ-КУВАЙТ, 27 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Инвестициялар агентлиги ижрочи директори Ғаним Сулаймон ал-Ғаниман билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистонда савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес-қулайликлар, уларга тақдим этилаётган имтиёзлар, мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнлари ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Кувайт Инвестициялар агентлиги ижрочи директори учун устувор тармоқларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Кувайт Инвестициялар агентлиги ижрочи директори Ғаним Сулаймон ал-Ғаниман сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти юксалиб бораётганини юқори баҳолади. Шунингдек, у тақдимоти ўтказилган этилган барча инвестициявий лойиҳаларни ўрганиб чиқиш ва уларни Кувайт инвестициялари асосида амалга ошириш учун ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.
Учрашув якунида, Кувайт Инвестициялар агентлиги делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштириш ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги лойиҳаларда кувайтлик инвесторларнинг иштирокини Ўзбекистоннинг тегиш вазирлик ва идоралари билан муҳокама қилиш мақсадида онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида аҳдлашиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди