Малайзия компанияси Ўзбекистонда замонавий дам олиш мажмуасини ташкил этишга қизиқиш билдирмоқда
Февраль 20, 2025. 18:12 • 2 дақ
• 77
КУАЛА-ЛУМПУР, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штатида жойлашган "MINES Resort City" курорт зонасига ташриф буюриб, "Country Heights Holdings" компаниясининг лойиҳалар бўйича ижрочи директори Чуах Тиан Понг билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Чуах Тиан Понг собиқ ташландиқ қалай кони ўрнида замонавий стандартлар асосида қурилган гольф майдони, кўргазмалар мажмуаси, сунъий кўл, меҳмонхоналар, даволаниш маскани ва дам олиш зонаси қурилиши тарихи ва бугунги фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди.
Малайзия томони Ўзбекистонда юқори тоифадаги гольф-клуб ва меҳмонхона мажмуасини қуришга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди.
Мамлакатимиз иқлим шароити ва сайёҳларнинг талабидан келиб чиқиб, Малайзия компанияси вакили кейинчалик ушбу режалаштирилаётган мажмуани тоғ-чанғи курорти ва замонавий дор йўли қурилишини кўзда тутган ҳолда йирик туристик-рекреацион зонага айлантириш режалари маълум қилинди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва жойлашувини батафсил ўрганиш учун "Country Heights Holdings" компаниясининг лойиҳалар бўйича ижрочи директори Чуах Тиан Понг раҳбарлигидаги делегация яқин кунларда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
"Country Heights Holdings" компанияси 1984 йилда тадбиркор Ли Ким Тионг томонидан асос солинган. Унинг раҳбарлигида компания Малайзиядаги энг йирик ташландиқ қалай конини "MINES Resort City" жаҳон даражасидаги курорт зонасига айлантирди. Ҳозирги кунда компания инвестициялар, гольф майдони, бизнес маркази, меҳмонхона ва соғлиқни сақлаш соҳаларида фаолият юритувчи Малайзиянинг йирик конгломератларидан бири ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди