Мисрлик тадбиркор Ўзбекистон ҳудудида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
Ноябрь 05, 2024. 12:23 • 39 сония
• 76
ҚОҲИРА, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Акбар Султонов ва Мисрнинг "ART" компанияси раҳбари Мажид Сулаймон ўртасида онлайн шаклда учрашув ташкил қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, манфаатдор тадбиркорлар ва элчихона ходимлари қатнашди.
Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга оид инвестициявий лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Миср томони эътиборига мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти, тадбиркорларга яратилган имкониятлар, эркин саноат зоналари тўғрисидаги тақдимот тақдим этилди.
Саноат ускуналарини келтириш билан боғлиқ масалалар ва маҳсулотни хорижга экспорт қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида чарм маҳсулотлари намуналарини алмашиш ва молиялаш масалаларини батафсил муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди