Миср компанияси Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда
Сентябрь 16, 2025. 09:32 • 2 дақ
• 103
ҚОҲИРА, 16 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда ва Мисрнинг "Pharma Rad" компанияси бош директори Яссер Хелми ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида фармацевтика соҳасида Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Миср томонига "Tashkent Pharma Park" лойиҳаси, хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
"Pharma Rad" компаниясининг тўлиқ циклда ишлаб чиқариш қувватларини лойиҳалаш, қуриш ва бошқаришдаги тажрибаси мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Технологиялар трансфери, контракт ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор қаратилди.
"Pharma Rad" компанияси бош директори Яссер Хелми Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Мулоқот якунида ушбу компанияси делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ва амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳа билан боғлиқ масалаларни батафсил муҳокама қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси