Ўзбекистонда қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини халқаро сертификатлаш ва баҳолаш экспертлари тайёрланади
Октябрь 11, 2024. 18:29 • 46 сония
• 244
ИСТАНБУЛ, 11 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида дунёнинг етакчи заргарлик буюмларини экспертиза қилиш ва халқаро сертификатлаш компанияларидан бири – Бельгиянинг "HRD ANTWERP" корхонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг "LTD EXPERT ONE" ва "LTD DIAMONDS AND COLORED STONES" компаниялари раҳбарлари ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини Европа ва Осиё бозорларига экспорт қилиш салоҳиятини ошириш, заргарлик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда рақобатбардош қимматбаҳо буюмларини ишлаб чиқариш мақсадида "HRD ANTWERP" лабораториясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш масаласи муҳокама қилинди.
Бу нафақат Ўзбекистоннинг заргарлик салоҳиятини ошириш балки Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудида ягона бўлган қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини дунё стандартларига кўра баҳолаш ҳамда сертификатлаш имконини беради.
Музокаралар якунида хориж томони юртимизда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини халқаро сертификатлаш ва баҳолаш экспертларини Ўзбекистонда тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди