Logo

Миср компанияси Ўзбекистонда тиббий косметика воситаларини ишлаб чиқармоқчи

Октябрь 08, 2025. 11:16 • 33 сония

66
Миср компанияси Ўзбекистонда тиббий косметика воситаларини ишлаб чиқармоқчи

ҚОҲИРА, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Мисрнинг "Luna Group Pharmaceutical" компанияси директори Жорж Амин Майкл билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув чоғида мамлакатларимиз ўртасида тиббий косметика воситаларини ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, компаниянинг Ўзбекистонда филиалини очиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Миср томонига минтақамизнинг экспорт имкониятлари ва бозорлар салоҳияти ҳақида  маълумот берилди.

Жорж Амин Майкл тиббий косметика воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини ўзбек шериклар билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Миср вакилига жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган кўргазмаларда компания маҳсулотлари билан иштирок этиш таклифи билдирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш