Британия Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди
Ноябрь 24, 2024. 08:34 • 40 сония
• 216
ЛОНДОН, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлигининг Хитой, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича департаменти директор ўринбосари Филиппа Соундерс билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида хорижий томон Британия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларидан бири сифатида ҳисоблашини ҳамда Тошкент билан ҳартомонлама алоқаларни янада жадаллаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳамда таълим соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада жадаллаштириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.
Шунингдек, Британия томони Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Учрашув якунида юқорида қайд этилган соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича барча салоҳиятларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда