Ригада Ўзбекистон-Латвия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Сентябрь 12, 2026. 16:30 • 2 дақ

66
Ригада Ўзбекистон-Латвия бизнес-форуми бўлиб ўтди
Ригада Ўзбекистон-Латвия бизнес-форуми бўлиб ўтди

РИГА, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Латвия бизнес-форуми ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида латвиялик ҳамкорларга Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти, шунингдек, мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ишбилармонлик музокаралари доирасида транспорт-логистика, савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳалар, шунингдек, озиқ-овқат саноати ва фармацевтика йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажмини ошириш, икки мамлакатнинг транспорт-логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Латвиянинг транспорт-логистика секторидаги 10 дан ортиқ йирик компаниялари, жумладан, “Riga Port Group”, “Baltijas Ekspresis” ва “Ventspils Commercial Port” АЖ вакиллари Ўзбекистон ва Латвия ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш, транспорт йўналишларини ривожлантириш, Европа бозорларига чиқиш учун Рига ва Вентспилс портларидан самарали фойдаланиш ҳамда юкларни сақлаш ва транзит хизматларини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувлар якунида жорий йилнинг 5–10 октябрь кунлари Латвия ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш