Logo

Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Миср ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форуми ўтказилади

Август 28, 2024. 17:55 • 40 сония

300
Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Миср ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форуми ўтказилади

ҚОҲИРА, 31 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Миср халқаро ҳамкорлик бўйича ишбилармонлар кенгаши (EBCIC) вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

омонлар жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Миср бизнес-форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни кўриб чиқдилар.


Шунингдек, Миср вакилларининг Ўзбекистонда бўлиш чоғида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларида музокаралар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.


Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, EBCIC раҳбари Мотаз Раслан бошчилигидаги Мисрнинг йирик ишбилармонларидан иборат делегация шу йилнинг 3-5 июнь кунлари илк маротаба Ўзбекистонда бўлди.


Мазкур ташриф давомида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларида, хусусан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,  Савдо-саноат палатаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ, тижорат банклари билан музокаралар ва Ўзбекистон-Миср ишбилармонлари бизнес-форуми ўтказилган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш