Logo

Тошкент ва Қўқон шаҳарларида Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми ўтказилади

Октябрь 14, 2024. 19:51 • 34 сония

286
Тошкент ва Қўқон шаҳарларида Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми ўтказилади

АЛ-КУВАЙТ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 15-21 октябрь кунлари Кувайтнинг етакчи ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация бизнес-миссия билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

 Сафар давомида Тошкент ва Қўқон шаҳарларида Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форумлари ҳамда Сирдаёда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида В2В шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтади.


Ўзбекистон элчихонаси маълумотга кўра, мазкур иқтисодий тадбирларда Кувайт Ташқи ишлар, Савдо ва саноат вазирликлари, Саноат бош қўмитаси вакиллари ҳамда "Kuwait Invest Company", "KAMCO Invest Co." ва "EAPSCO" сингари нуфузли компаниялар раҳбарлари иштирок этди.


Бизнес-форум давомида Кувайт томони Ўзбекистонда иқтисодиёт, савдо-саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай муҳит билан яқиндан танишадилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш