Logo

Тошкент ва Люблин шаҳарларида Ўзбекистон-Польша бизнес-форумлари бўлиб ўтади

Февраль 09, 2025. 11:31 • 35 сония

95
Тошкент ва Люблин шаҳарларида Ўзбекистон-Польша бизнес-форумлари бўлиб ўтади

ВАРШАВА, 9 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Польша Миллий савдо палатасининг "Business Fair Play Programme" миллий комиссияси президенти Анна Шесняк билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакатдаги кўргазмаларда, шунингдек, 2025 йил 12 февраль куни Люблин шаҳрида ва 25 февраль куни Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон-Польша қўшма бизнес-форумларига "Business Fair Play Programme" дастурида ғолиб бўлган поляк компанияларининг иштирокини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди.

Томонлар мазкур тадбирлар икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги бизнес имкониятларини яратиш ва савдо айланмасини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш