Буюк Британия Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр
Март 10, 2024. 12:49 • 59 сония
• 654
ЛОНДОН, 10 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистонлик дипломатлар ва Буюк Британия бизнес ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи Луис Колвелл ўртасидаги музокаралар чоғида мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзолиги ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Британия томонига 26-29 февраль кунлари Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган ЖСТга аъзо давлатлар вазирларининг 13-учрашуви доирасида уч давлат — Япония, Исроил ва Доминикан Республикаси билан бозорга кириш протоколлари имзоланганлиги, шунингдек, Таиланд билан музокаралар якунланганлиги ҳақида ахборот берилди.
Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги жадал қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон экспортини ошириш мақсадида мамлакатимиз тадбиркорлари ва британиялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

БААнинг етакчи банки Ўзбекистоннинг “яшил иқтисодиёт” лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди

Ўзбекистон, Германия ва Туркия ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ташкил этилади


