Logo

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника ва саноат маҳсулотлари Истанбулдаги халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда

Октябрь 25, 2025. 15:30 • 2 дақ

74
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника ва саноат маҳсулотлари Истанбулдаги халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда

ИСТАНБУЛ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. 22-25 октябрь кунлари Истанбул шаҳрида "Isk Sodex– 2025" халқаро кўргазма бўлиб ўтаяпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазмада Ўзбекистон, Германия, Италия, Франция, Саудия Арабистони, Хитой, Эрон, Миср, Ироқ, Озарбайжон ва бошқа давлатлар иштирок этмоқда.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон 12 та экспортчи корхона томонидан ягона "Made in Uzbekistan" миллий стендида тақдим этиляпти. Шунингдек, "Sharq Tubes" ва "Roka Cell" каби мис қувурлари ва изоляция материалларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзларининг алоҳида стендларини ташкил қилган.

"Made in Uzbekistan" миллий стенди доирасида тақдим этилган электротехника ва саноат маҳсулотлари ўзининг инновацион ечимлари, энергия тежамкорлиги ва юқори ишончлилиги билан кўргазма иштирокчилари эътиборини тортди.

Айниқса, электр жиҳозлари ва саноат учун мўлжалланган замонавий ускуналар Туркия, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидан ташриф буюрган "Buyer"лар томонидан катта қизиқиш билдирилди.

 Ўзбекистон вакиллари Туркиянинг дистрибьютор, савдо тармоқлари ва ишлаб чиқариш компаниялари раҳбарлари билан "B2B" форматида музокаралар ўтказилди.

Хусусан, "Briscool", "Şark", "Ulusoy Bakır ve Metal" компаниялари томонидан вентиляция ускуналари, саноат қозонлари ва радиаторлар импортига қизиқиш билдирилган бўлса, "Anadolu Bakır" ва "Bamart Bakır" компаниялари мис қувурлари ва фитинглар импортига эътибор қаратди.

Хорижий ҳамкорларга жорий йилнинг 11-13 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган "E-TECH EXPO 2025" электротехника ва электроника халқаро кўргазмаси иштирок этиш таклифи билдирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш