Logo

Москва шаҳридаги энг йирик савдо марказларидан бири – "Садовод"да Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун савдо майдончаси очилди

Октябрь 26, 2025. 11:37 • 54 сония

110
Москва шаҳридаги энг йирик савдо марказларидан бири – "Садовод"да Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун савдо майдончаси очилди

МОСКВА, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Россия пойтахти Москва шаҳридаги энг йирик савдо марказларидан бири – "Садовод"да ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилари учун савдо майдончаси очилди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Лойиҳа Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) ва Ўзбекистон енгил саноатни ривожлантириш агентлиги кўмагида Россия бозорида миллий брендларни тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилди. Очилиш маросимида агентлик раҳбари Нозим Холмуродов ва ИССВ департаменти директори Иномжон Абдураҳмонов иштирок этди.

Савдо марказида чакана савдо шохобчалари ва омборхоналар ижарага олинган бўлиб, улар маҳаллий тўқимачилик, пойабзал ва тикувчилик компанияларига берилди. Ушбу майдонда 38 та чакана савдо шохобчаси жойлашган бўлиб, улар маҳаллий компанияларнинг кийим-кечак ва пойабзалдан тортиб уй матолари ва аксессуарлари каби маҳсулотларни сотмоқда. Янги платформа тўғридан-тўғри савдони амалга ошириш, россиялик ҳамкорлар билан шартномалар тузиш ва мамлакатнинг энг йирик бозорида миллий брендларнинг мавқеини мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар очади.

Офлайн савдодан ташқари, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини Россиянинг етакчи онлайн платформалари – "Wildberries", "Ozon", "Яндекс.Маркет" ва "Авито" орқали тарғиб қилишлари мумкин бўлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш