Logo

2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди

Декабрь 09, 2025. 16:31 • 42 сония

181
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йилги Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини 7,5 фоизгача оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Марказнинг маълумотларига кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ 7,5 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу Марказнинг июнь ойидаги прогнозидан 0,8 фоиз бандга юқори.

Мавжуд макроиқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Марказнинг интеграциялашган модели 2025 йилда ЯИМнинг 7,5 фоиз даражасида ўсишини прогноз қилмоқда. Прогноз коридори 7,3–7,7 фоиз оралиғида.

Марказ хулқ-атвор иқтисодиёти кўрсаткичларини, жумладан Google қидирувлари динамикасини таҳлил қилди.

Жорий йил январь–октябрь ойларида “автотранспорт воситалари” категориясидаги сўровлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3фоизга, “бизнес ва саноат” – 5,9 фоизга, “харидлар” – 8,1 фоизга ва “молия” категориясида 9,5 фоизга ошгани кузатилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари олдинроқ Швейцариянинг KOF иқтисодий институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон учун реал вақтда макроиқтисодий таҳлил моделини ишлаб чиққан бўлиб, ушбу лойиҳа Жаҳон банки ва Инновацион ривожланиш агентлиги кўмагида MUNIS дастури доирасида амалга оширилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш