ТМК делегацияси MIT билан муҳандисларни замонавий технологиялар асосида тайёрлаш бўйича битим имзолади
Октябрь 03, 2025. 15:54 • 35 сония
• 57
ТОШКЕНТ, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Кончилик ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" АЖ делегацияси сўнгги ўн йил давомида жаҳон таълим рейтингида етакчи ўринни эгаллаб келаётган Массачусетс технология институтига (MIT) ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида ТМК вакиллари Бизнес ва фан университети (Ўзбекистон) ходимлари билан биргаликда МIТ вице-президенти, профессор Димитрис Берцимас билан учрашув ўтказдилар.
Музокаралар чоғида замонавий технологиялар бўйича кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Эришилган келишувларга кўра, заводнинг 100 нафар муҳандиси дастлабки босқичда МIТ таълим платформасида ўқитилади. Бу уларга технологик инновациялар бўйича илғор билим ва жаҳон миқёсидаги амалиётлардан фойдаланиш имконини беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди
Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди
Тошкентда Ўзбекистон–Ўмон аёл тадбиркорлари II бизнес-форуми бўлиб ўтди