Ўзбекистон тўқимачилари Варшавада бўлиб ўтган халқаро кўргазмада 20 миллион доллардан ортиқ экспорт шартномаларини имзолашди
Ноябрь 27, 2023. 12:01 • 44 сония
• 377
ВАРШАВА, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ва мамлакатимиз тўқимачилик корхоналари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Варшава шаҳридаги «Ptak Warsaw Expo» марказида бўлиб ўтган «Fast Textile-2023» халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу йилги тадбирда 45 мамлакатдан 600 дан ортиқ компания вакиллари қатнашди. Ушбу кўргазмада мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остида 400 квадрат метр майдонда тақдим этилди.
Таъкидлаш керакки, Польшада ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига талаб тез суръатларда ошиб бораётир. Бугунги кунда Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилинаётган ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг қарийб ярми Польша ҳиссасига тўғри келади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кўргазма давомида Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари вакиллари хорижий шериклар билан 20 миллион доллардан ортиқ экспорт шартномаларини имзолашди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонасида ўтказилган бизнес-форумда, Лодз шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек тўқимачилик шохобчасининг очилиш маросимида ва бошқа тадбирларда қатнашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди
Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди
Тошкентда Ўзбекистон–Ўмон аёл тадбиркорлари II бизнес-форуми бўлиб ўтди