Жиззах вилоятида "BMB Agro Plus" лойиҳаси доирасида барпо этилган мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводи ишга туширилди
Май 10, 2025. 13:31 • 49 сония
• 155
ЖИЗЗАХ, 10 май. /"Дунё" АА/. Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган "BMB Agro Plus" корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.
Ушбу лойиҳа "BMB HOLDING" компаниясининг мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга йўналтирилган агрокластерларни ривожлантириш бўйича етти йиллик стратегиясининг якуний қисми бўлди.
Йилига 120 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга ва замонавий юқори технологияга асосланган мазкур ишлаб чиқариш корхонаси 10 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда қуритиш, музлатиш, сублимация қилиш, шунингдек, мураббо, томат пастаси ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Корхонада Бельгия, Австрия, Италия, Туркия ва Хитойнинг илғор ускуналари қўлланилади ҳамда экологик ечимлар жорий этилган. Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг 25 фоизи аллақачон қуёш панеллари ҳисобига қопланмоқда.
"BMB Agro Plus" корхонасининг очилиши вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширади, шунингдек, 650 доимий ва 2 мингдан ортиқ мавсумий иш ўрни яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди
Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди
Тошкентда Ўзбекистон–Ўмон аёл тадбиркорлари II бизнес-форуми бўлиб ўтди