Тошкентда илк бор Марказий Евроосиё венчур форуми форуми бўлиб ўтади
Март 01, 2026. 16:30 • 2 дақ
• 106
ОСТОНА, 1 март /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 3 апрель куни Тошкент шаҳрида “IT Park Uzbekistan” билан ҳамкорликда илк бор Марказий Евроосиё венчур форуми (CEVF 2026) ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қозоғистоннинг “Digital Business” онлайн нашрига кўра, бу йилги форумнинг асосий мавзуси “Smart Capital” (Ақлли капитал) бўлиб, унда глобал иқтисодий ўзгаришлар шароитида сунъий интеллект (AI), FinTech ва DeepTech соҳаларига профессионал ва барқарор инвестиция киритиш стратегиялари муҳокама қилинади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, форум шунчаки вақтинчалик трендлар эмас, балки Марказий Евроосиё учун узоқ муддатли ва тизимли капитални шакллантириш платформасига айланади.
Тадбир дастури амалий мулоқотларга бой бўлиб, унда янги лойиҳалар учун “Startup Alley” кўргазмаси, истиқболли стартаплар ўз ғояларини венчур фондларига тақдим этадиган “MOST Investable Battle” танлови ҳамда инвесторлар учун ёпиқ тармоқ сессиялари (networking) ташкил этилади.
Форум спикерлари қаторида минтақа венчур бозорининг таниқли вакиллари — Мурат Абдрахманов, Айнур Жантурина, Ерлан Исекешев, Абай Абсамет каби фаол инвесторлар иштирок этиши кутилмоқда. Улар Марказий Осиёнинг глобал венчур экотизимидаги ўрни ва минтақавий капитални шакллантириш масалалари юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашади.
Форумнинг расмий авиа-ҳамкори сифатида “Air Astana” авиакомпанияси иштирокчилар учун Қозоғистондан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар ва имтиёзларни таклиф этмоқда. Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистоннинг минтақавий IT ва инвестиция маркази сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
