Олмаотада Ўзбекистоннинг миллий маданияти ва туристик салоҳияти тақдим этилди
Сентябрь 22, 2026. 11:00 • 56 сония
• 104ОЛМАОТА, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Олмаота шаҳар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида иштирок этиб, юртимизнинг миллий маданияти, анъаналари ва туристик салоҳиятини намойиш этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Маданий дастур доирасида ташкил этилган Ўзбекистон миллий майдончасида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари халқимизнинг тарихи, урф-одатлари, миллий таомлари, ҳунармандчилик буюмлари амалий санъат намуналари билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ташриф буюрувчиларга мамлакатнинг бой оммабоп туристик йўналишлари ҳақида маълумот берилиб, 2 мингдан ортиқ ахборот ва тақдимот материаллари тарқатилди.
Миллий майдончага Олмаота шаҳри ҳокими ўринбосари Абзал Нукенов, Олмали тумани ҳокими Арман Шамшин, шаҳар маслиҳати депутатлари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, шаҳар аҳолиси ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


