Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Нью-Йоркда БМТ бош котиби билан учрашди
Сентябрь 22, 2026. 09:30 • 56 сония
• 99
ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг бошланган 81-сессияси доирасида ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади. Сессия доирасида ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдик, – деб ёзди кеча Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдик.
Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси