Озарбайжонда Ўзбекистон рассомларининг "Ошиқ дарвеш" номли кўргазмаси очилди
Май 04, 2024. 11:58 • 48 сония
• 146
БОКУ, 4 май. /"Дунё" АА/. Озарбайжон миллий санъат музейида Ўзбекистон замонавий миниатюра санъати усталарининг "Ошиқ дарвеш" номли кўргазмаси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихона ва Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу кўргазма икки қардош мамлакат ўртасида санъат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро тадбирлар орқали маданий меросимизни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори Камола Акилова, элчи Бахром Ашрафхонов, шунингдек, таниқли ўзбек рассомлари, Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари, Озарбайжон миллий санъат музейи, Озарбайжон рассомлар уюшмаси раҳбарияти ва етакчи озар маданият ва санъат намоёндалари иштирок этди.
"Ошиқ дарвеш" номли кўргазмада 80 дан ортиқ тасвирий ва декоратив санъат асарлари намойиш этилмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ва Озарбайжон Миллий санъат музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқотлар, тажриба ва билим алмашиш, кўргазмалар, илмий семинарлар ва конференциялар ташкил этишни назарда тутади.
Кўргазма 8 май кунига қадар давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди