Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида намойиш этилган спектакль юртдошларимиз фарзандларига катта қувонч улашди

Ноябрь 23, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 63

БЕРЛИН, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбек миллий қўғирчоқ театри жамоасининг Берлинга сафари чоғида юртимизнинг Германиядаги элчихонасида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг фарзандлари учун “Карвон-сарой” спектакли намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германиянинг турли шаҳарларида яшаётган юртдошларимиз иштирок этди. Спектакль элчихона томонидан олиб борилаётган маданий-маърифий ишларнинг бир қисми бўлиб, ундан кўзланган мақсад хорижда вояга етаётган болаларнинг ўзбек тили ва маданиятига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда уларнинг Ўзбекистон билан маънавий ришталарини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Бундай саҳна асарлари ўзбек оиласи қадриятлари ва анъаналари ҳақида кенг тушунча беради. Ўсиб келаётган ёш авлод ўзбекона оила муҳити, миллий қадриятлар, она тилида суҳбатлашиш каби жиҳатларга эътибор қаратса, катталар Ўзбекистонда ўтган ёшлик чоғларини ёдга олади, фарзандларига болалик даври ҳақида сўзлаб беради.

Спектакль намойишидан аввал ўзбек тили курсларига қатнаётган юртдошларимизнинг фарзандлари ўзлари тайёрлаган шеърларни ўқиб, Ватан ҳақида қўшиқлар куйлади.

Шунингдек ўқинг

Ҳамюртимиз Шоҳида Холиқованинг фикрича, ушбу спектакль нафақат болалар, балки ота-оналарга ҳам катта қувонч бағишлаб, болалик дамларини ёдга солган.

“Аввалига болалар ўзбек тилини мукаммал билишмайди-ку, спектаклни яхши тушунармикан, дея бироз хавотирландим. Бироқ улар томошани катта қизиқиш ва завқ билан кўрди. Бундай тадбирлар тез-тез ўтказилишини истардик. Фарзандларимизнинг миллий урф-одат ва қадриятлардан бохабар бўлиши биз, ота-оналарни қувонтиради. Фурсатдан фойдаланиб, элчихонага, ўзбекистонлик санъаткорларга ва барча ташкилотчиларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, – деди Шоҳида Холиқова.

Яна бир ватандошимиз Ўғилой Примованинг фикрича, томошадан болалар бир олам завқ олишган.

“Қўғирчоқ театри фарзандларимизга жуда манзур бўлди. Ўйлайманки, бундай тадбирлар бу ерда яшаётган болалар ва ўзбек оилалари учун катта маданий-маънавий аҳамиятга эга. Элчихона томонидан ўзбек тили дарслари ташкил этилаётгани ҳамда маданий тадбирлар ўтказилаётганидан мамнунмиз. Маданиятимиз, санъатимиз ва анъаналаримизни тарғиб қилувчи бундай кечалар янада кўпроқ бўлишига умид қиламиз”, – деди Ўғилой Примова.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш