Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек тилини ўрганиш имконияти яратилади
Февраль 07, 2024. 17:00 • 2 дақ
• 1436
ДУБАЙ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон бош консули Камол Икромов Бирлашган Араб Амирликлар Маданият вазирлигининг Дубайдаги бошқармаси вакили Анвар Ғолам Моҳамад Абдуллоҳ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек маданияти марказларини очиш, биргаликда маданий тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, ўзбек тилининг халқаро нуфузи ва жозибадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бош консул давлатимиз раҳбари томонидан миллий иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлиги, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида лойиҳаларни амалга оширишга хорижий сармояларни жалб қилиш истиқболлари ва юртимизда ўтказилаётган маданий-маърифий анжуманлар ҳамда фестиваллар ҳақида батафсил айтиб ўтди.
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда, шу жумладан БААда кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Анвар Ғолам Моҳамад Абдуллоҳ Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларга юқори баҳо берар экан, мамлакатимиз эришаётган ютуқларни жаҳон ҳамжамияти эътироф этаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари барча соҳаларда улкан салоҳиятга эга.
Суҳбатдошлар БААдаги йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида Ўзбекистон бўлимларини очиш ва келажакда ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида Бош консулхона томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг илмий марказлари, университет ва йирик кутубхоналари илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди