Ўзбек театр санъати Туркманистондаги халқаро фестивалда намойиш этилди
Ноябрь 09, 2026. 11:00 • 56 сония
• 219АШХОБОД, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркманистонда бўлиб ўтган “Бахтиёрлик даврининг театр санъати” V халқаро фестивалида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қатор хорижий давлатлар театр жамоаларини бирлаштирган халқаро маданий форум доирасида Бухоро давлат мусиқали драма театри томонидан Султон Раевнинг “Маликанинг кўз ёшлари” драмаси тақдим этилди.
Намойиш Махтумқули номидаги Туркманистон Миллий мусиқали драма театри саҳнасида бўлиб ўтди. Ушбу саҳна асари фестиваль иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Саҳналаштирилган асар ўзбек санъаткорларининг юқори ижрочилик маҳорати, миллий театр мактабининг ўзига хослиги ва Ўзбекистон маданий меросини намоён қилди.
Ўзбекистон делегациясининг фестивалдаги иштироки икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорликни кенгайтириш ва театр санъати вакиллари ўртасида тажриба алмашишни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

