Logo

"Арда Хива" туризм мажмуасида "Гиламлар жилоси" халқаро кўргазма-фестивали бўлиб ўтди

Октябрь 21, 2025. 18:09 • 44 сония

68
"Арда Хива" туризм мажмуасида "Гиламлар жилоси" халқаро кўргазма-фестивали бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. "Дунё" АА/. Шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари Хоразм вилоятининг қадимий Хива шаҳридаги "Арда Хива" туризм мажмуасида "Гиламлар жилоси" халқаро кўргазма-фестивали ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, минг йиллик тарихга эга гилам тўқиш санъатини, миллий нақшлар ва безакларнинг рамзий маъносини, ҳамда бугунги замонавий дизайн билан уйғунлашувини кенг жамоатчиликка кўрсатиш мақсадида ташкил этилган халқаро кўргазма-фестивалда Ўзбекистон ҳунармандлари билан бир қаторда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрондан келган ҳунармандлар ва дизайнерлар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.

Фестиваль доирасида гиламчилик санъатининг турли мактаблари, услублари ва ўзига хос анъаналари намойиш этилиб, турли вилоятларга хос гиламлар кўргазмаси, қўл меҳнати билан тўқилган табиий бўёқли гиламлар, маданий дастурлар, куй-қўшиқлар ва халқ рақслари, "Гилам тарихимиз ва бугунимиз" мавзусида конференсия ҳамда миллий сувенирлар ва халқ амалий санъат ярмаркаси ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш