Logo

Боку шаҳрида Туркий давлатлар ўртасидаги II савдо-инвестициявий ҳамкорлик кўргазмаси ва форуми бўлиб ўтди

Июнь 13, 2025. 14:15 • 58 сония

771
Боку шаҳрида Туркий давлатлар ўртасидаги II савдо-инвестициявий ҳамкорлик кўргазмаси ва форуми бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 10-12 июнь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ўртасидаги II савдо-инвестициявий ҳамкорлик кўргазмаси ва форумида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги мамлакатимиз аёл тадбиркорлар делегацияси иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси telegram-канали маълумотига кўра, форум доирасида академик, инвестиция–стартап ва медиа сессиялар ташкил этилди. Уларда тарихий-маданий алоқалар, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва Турк дунёсида ахборот сиёсатини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида "Туркий дунё ишбилармон аёллари саммити"мавзусидаги махсум панель сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда иштирокчилар туркий аёлларнинг иқтисодиётдаги ўрни, инновацион ташаббуслар ва стартаплардаги иштироки, таълим ва маданият орқали интеграция жараёнлари, шунингдек, бизнесдаги имкониятлар ва мавжуд тўсиқлар ҳақида атрофлича фикр алмашдилар.

2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан товар айирбошларини ҳажми 8,3 миллиард АҚШ долларига етди, шундан 3,1 миллиард доллари экспорт, 4,9 миллиард доллари эса импорт улушига тўғри келади.

Аввал хабар берганимиздек, тадбир доирасида "Made in Uzbekistan" миллий стенди ташкил этилди. Тадбир якунларига кўра, 15 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги шартномалар имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш