Ўзбекистон–Қатар: стратегик шерикликнинг янги босқичи бошланмоқда
Ноябрь 05, 2025. 09:23 • 2 дақ
• 48
АММОН, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Иорданиянинг етакчи "Ammon News" нашрида "Ўзбекистон–Қатар: келажакка йўналтирилган стратегик шериклик" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорлик жадал ва стратегик ривожланмоқда. Савдо, инвестиция, энергетика, инфратузилма ва гуманитар соҳалардаги муносабатлар икки давлат ўртасидаги ишонч ва умумий манфаатларга асослангани билан аҳамиятлидир", – дейилади мақола аввалида.
Нашрда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ҳақида ҳам сўз юритилган. Жумладан, 2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги товар айланмаси 45 фоизга ўсди, экспорт эса 2,7 баробарга кўпайди. Ўзбекистон экспорти асосан саноат маҳсулотлари, хизматлар ва минерал ёқилғиларни, импорт эса кимё ва минерал хомашё маҳсулотларини ўз ичига олади.
Қатар Ўзбекистон учун стратегик инвестиция ҳамкорига айланди. 2023 йилда олий даражадаги ташрифлардан сўнг қиймати 7,6 миллиард долларлик энергия, транспорт, соғлиқни сақлаш, рақамли инфратузилма ва аграр соҳадаги 28 та йирик лойиҳа рўйхатга олинди.
Шунингдек, мақолада Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлигининг янги босқичлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Хусусан, энергетика ва водород технологиялари тизимида – қуёш ва шамол энергияси ресурсини жорий этиш, транспорт ва логистика бўйича Марказий Осиё ва Форс кўрфази транспорт йўлини боғловчи – "Ўзбекистон–Каспий–Кўрфаз" халқаро йўлагини очиш, агроиндустрия ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида – иссиқхона мажмуалари ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил қилиш каби йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган йирик лойиҳалар ҳақида ҳам фикр юритилган.
"Ammon News" мақола хулосасида Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлиги Марказий Осиё ва Яқин Шарқ ўртасида замонавий, прагматик ва технологияга асосланган шериклик модели сифатида намоён бўлаётганини таъкидлаган. Бу янги ҳамкорлик алоқалари икки давлатнинг узоқ муддатли ва стратегик шерикликнинг янги босқичини бошламоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда