Logo

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари Европа ОАВ нигоҳида

Февраль 17, 2024. 14:36 • 2 дақ

153
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари Европа ОАВ нигоҳида

БРЮССЕЛЬ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Европа геосиёсий форуми веб-сайтида Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг «Ўзбекистон 2024 йилга иқтисодий ўзгаришлар дастури билан қадам қўйди» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Муаллиф 2023 йил давомида Ўзбекистон иқтисодиёти учун қулай ўзгаришлар юз берганини таъкидлаган. Жумладан, ялпи ички маҳсулот ўтган йилги 5,7 фоизга нисбатан 6 фоизга ўсди. 2023 йил охирида истеъмол нархлари индекси 2022 йилдаги 12,25 фоизга нисбатан 8,77 фоизга тушди. Ўтган йили инвестиция фаоллиги кескин ўсиб, 2022 йилдаги 0,2 фоиздан 22,1 фоизга ўсди.


«2024 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга ошириш ва уни 100 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Шу билан бирга, давлат раҳбари қўшимча қийматни ошириш, таннархни 15 фоизга қисқартириш ва саноат ўсишини 7 фоизга таъминлаш вазифасини қўйган», — дейилади мақолада.


 Материалда ёзганидек, 2023 йилда бюджет тақчиллиги 5,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткични 4 фоиздан пастга тушириш режалаштирилган. Шу муносабат билан солиқ тизимини қайта кўриб чиқиш ва уни қайта ташкил этишнинг янги йўналишларини белгилаш кўзда тутилган.


«Бюджет даромадларини тўлдиришнинг яна бир манбаси ерларни хусусийлаштириш ва ким ошди савдоси орқали сотишдир. Ўтган йили ер аукционларидан бир триллион сўм тушди ва  12 мингта янги лойиҳа ташкил этилди. Бироқ, хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари ким ошди савдосига қўйилмайди. Шу боис, Вазирлар Маҳкамасига жорий йилда бюджетга 20 триллион сўм даромад тушишини таъминлашга қаратилган янги хусусийлаштириш дастурини тайёрлаш топширилди», — деб ёзган муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш