“Associated Press of Pakistan”: Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги комплекс транспорт-логистика ҳамкорлиги стратегик аҳамиятга эга
Июнь 05, 2026. 10:25 • 3 дақ
• 105
ИСЛОМОБОД, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг марказий “Associated Press of Pakistan” ахборот агентлиги Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги транспорт алоқаларига бағишланган мақолани эълон қилди.
“Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичи халқаро таъминот занжирларининг кенг миқёсда ўзгариши ва геосиёсий беқарорликнинг кучайиши билан тавсифланади, – дейилган нашр аввалида. – Мазкур жараёнлар Евроосиё давлатлари учун алоҳида долзарблик касб етади. Бу борада транзит йўлакларининг янги меъморчилигида асосий бўғин вазифасини ўтаётган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги комплекс транспорт-логистика ҳамкорлиги стратегик аҳамиятга эга”.
Таъкидланишича, 2025 йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги юк ташишнинг умумий ҳажми 18,2 миллион тоннани ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 13,6 фоизга ошди. Ташувлар таркибида экспорт 3,6 миллион тоннани, импорт – 9,2 миллион тоннани, транзит эса – 5,4 миллион тоннани ташкил қилди.
Йўловчи ташиш бўйича темирйўл соҳасида “Тошкент – Москва” ва “Тошкент – Қозон” йўналишларида қатновлар тўлиқ тикланди. Кун тартибида Aндижондан Москвага поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ҳамда икки мамлакатнинг сайёҳлик марказлари ўртасида тўғридан-тўғри темирйўл алоқасини ташкил етиш масаласи турибди.
“Aвтомобиль ташувларини ривожлантириш ҳам ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. 2025 йил якунларига кўра, автомобилда юк ташиш ҳажми 5,2 млн. тоннадан ошиб, 16,5 фоизлик ўсишни кўрсатди. Тошкентдан Новосибирск, Қозон, Пермь, Краснодар, Уфа, Москва ва Санкт-Петербургга мунтазам автобус йўналишлари йўлга қўйилди. 2026–2028 йилларда Нижний Новгород, Тюмен ва Екатеринбургга йўналишлар очиш режалаштирилган”, – дея қайд этилган манбада.
Мақолада икки мамлакат ўртасидаги авиация алоқалари соҳасида ҳам салмоқли натижаларга эришилгани ҳам эътироф этилган. Таъкидланишича, 2025 йилда 34 мингдан ортиқ икки томонлама авиақатнов амалга оширилиб, 4,8 фоизлик ўсишга эришилди ва 4,2 млн. дан зиёд йўловчи ташилди. Бугунги кунда парвозлар ҳафтасига 340 та рейс частотаси билан бажарилмоқда. Уларда Россиянинг 45 дан ортиқ авиакомпанияси ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи авиаташувчилари иштирок етмоқда.
“Associated Press of Pakistan” ахборот агентлиги тарқатган мақола якунида ёзилганидек, Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги транспорт ва логистика соҳасида тўлақонли стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Транспортнинг барча турларини синхрон ривожлантириш, чуқур саноат кооперацияси ва янги транзит йўналишларини биргаликда қуриш Катта Евроосиё бўйлаб иқтисодий ўсишни таъминлашга қодир бўлган Евроосиё боғлиқлигининг мустаҳкам пойдеворини шакллантирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Покистон ОАВ: Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи стратегик майдонга айланмоқда



