Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Пекинда Хитой Ижтимоий фанлар академияси вице-президенти билан учрашди
Июнь 05, 2026. 20:24 • 2 дақ
• 33
ПЕКИН, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов 4 июнь куни Пекин шаҳрида Хитой Ижтимоий фанлар академияси вице-президенти Ли Сюэсюн билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотларига кўра, Хитой Ижтимоий фанлар академияси (ХИФА) ҳамда манфаатдор ўзбек ҳамкор ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Хусусан, ХИФА президенти Гао Сяннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Си Цзиньпин асарлари кутубхонаси очилгани ҳамда Хитой Ижтимоий фанлар академияси университети билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди.
Шунингдек, ХИФАнинг Тарих институти ва Ўзбекистон Фанлар академияси, Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Ҳуқуқ институти ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.
Учрашув давомида Ли Сюесюн билан таҳлилий марказлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда давлат бошқаруви йўналишида кадрларни биргаликда тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Греция элчиси консуллик-ҳуқуқий ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва ОҲИЧК бош котиби ташкилотнинг институционал ривожланиши масалаларини муҳокама қилдилар


