Logo

"Daily News Hungary": Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга халқаро инвестицияларни фаол жалб этмоқда

Ноябрь 24, 2024. 11:37 • 2 дақ

99
"Daily News Hungary": Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга халқаро инвестицияларни фаол жалб этмоқда

БУДАПЕШТ, 24 ноябрь. /Дунё" АА/. Венгриянинг "Daily News Hungary" онлайн нашрида "Иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва мослашиш бўйича Ўзбекистон сиёсати" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида иқлим масалалари бўйича кун тартиби давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб берилгани қайд этилган.

"2017 йилда Париж битими имзолангани, 2018 йилда эса уни ратификация қилган Ўзбекистон 175 та имзоланган давлат қаторида дунёда ўртача глобал ҳароратнинг ошишини 2 даражадан паст бир даражагача ушлаб туриш мажбуриятини олгани бунинг асосий тасдиғидир", – дейилган мақолада.

"Daily News Hungary" маълум қилганидек, 2021 йилда Глазгода бўлиб ўтган "CОР26"да Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш, 2010 йил даражасига нисбатан 2030 йилга келиб бу кўрсаткични 10 фоиздан 35 фоизга ошириш бўйича янгиланган миллий миқёсда аниқланган ҳиссани тақдим этди.

"Мамлакат экология сиёсатини ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадам – Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясига республика тарихида биринчи марта атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида моддаларнинг киритилиши бўлди. Унда фуқароларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва экологик хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқлари ўз ифодасини топган", – деб қайд этган онлайн нашр.

Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга халқаро инвестицияларни фаол жалб этаётгани алоҳида таъкидланган. Навоий вилоятида Бирлашган Араб Амирликлари билан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилган 100 мегаватт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси бунга мисолдир

Мақола охирида "Ўзбекистон глобал экологик муаммоларга масъулият билан ёндашиш, иқлим бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича комплекс чора-тадбирларни изчил амалга ошириш намунасини кўрсатмоқда", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш