"Hello Magyar": "С5+1" саммити Марказий Осиё мамлакатларини ишончли тараққиёт стратегиясига бирлаштирди
Ноябрь 12, 2025. 18:04 • 2 дақ
• 59
БУДАПЕШТ, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. Венгриянинг "Hello Magyar" нашрида "C5+1" саммити: Ўзбекистон АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари билан стратегик мулоқотни мустаҳкамламоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, сўнгги йилларда Марказий Осиё барқарор ўсиш ва ўзаро ишонч маконига айланди. Минтақа мамлакатлари савдо, энергетика, транспорт ва инновация соҳаларида турли ташаббусларни илгари суриб, жаҳон ҳамжамияти билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатяпти. Хусусан, Вашингтонда бўлиб ўтган "C5+1" форматидаги саммит Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ривожида янги босқични бошлаб берди.
Нашрда Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ҳолати ҳақида ҳам сўз юритилган. Жумладан, минтақанинг умумий ташқи савдо айланмаси 220 миллиард долларга етгани, 2017 йилга нисбатан қарийб 2 баробар, ўзаро инвестициялар ҳажми эса 5,6 баробар ошгани баён этилган.
Манбада Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан олиб бораётган ташқи сиёсати ҳақида ҳам аргументлар келтирилган. Масалан, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон–Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсиб, 3,03 миллиард долларга етган. Қиймати 7 миллиард доллардан зиёд машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва энергетика соҳаларида лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги темир йўл ва энергетика соҳасида ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани ҳам алоҳида таъкидланади. 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етди, мунтазам йўловчи қатнови йўлга қўйилди, 100 миллион долларлик капиталга эга қўшма инвестиция компанияси ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг тараққиёт йўлаклари, Ўзбекистон–Қирғизистон ўртасидаги шерикчилик алоқалари ҳақида ҳам аниқ мисоллар келтирилган.
Марказий Осиё мамлакатларининг "С5+1" форматидаги иштироки минтақа учун қанчалик манфаатли лойиҳаларни тақдим этиш борасида ҳам алоҳида фикр-мулоҳазалар билдирилган.
"С5+1" саммити Марказий Осиё мамлакатларини ягона ишонч, ўзаро манфаатли ва барқарор ўсишга асосланган тараққиёт стратегиясига бирлаштирувчи асосга айланди", – дея хулоса қилади "Hello Magyar" нашри.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда