"The Star" газетаси: Малайзия компанияси Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги лойиҳани амалга оширади
Июнь 11, 2024. 11:30 • 2 дақ
• 213
КУАЛА-ЛУМПУР, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Малайзиянинг "The Star" газетасида "Sunview" компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга ошириладиган янги лойиҳага бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Малайзиянинг MIDF тадқиқот институти "Sunview Group Bhd" компаниясининг Ўзбекистон бозорига қайта тикланувчи энергия соҳасида муҳандислик, харид қилиш, қурилиш ва ишга тушириш (EPCC) бўйича бош пудратчи сифатида киришини ижобий баҳоламоқда.
Тадқиқот институтига кўра, мамлакатда қайта тикланувчи энергия соҳасида корпоратив "яшил" дастур, миллий энергияга ўтиш бўйича "йўл харитаси" ҳамда кенг кўламли "яшил" энергия лойиҳалари доирасида ҳукуматнинг қўллаб-қувватлови соҳага инвестиция киритувчи компаниялар учун улкан имкониятлар яратмоқда.
Истиқболда компания бир неча миллион АҚШ долларига тенг қуёш энергияси лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга оширишга бел боғлаган.
Маълум қилинишича, ўтган ойда Самарқанд шаҳрида компания ўзининг "Fabulous Sunview Sdn Bhd" шўъба корхонаси орқали Ўзбекистоннинг "Яшил энергия" корхонаси билан янги лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди.
"Келишувга кўра, "Sunview Group" қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда инвестор ва бош пудратчи этиб тайинланди. "Яшил энергия" корхонаси эса компания томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияни харидор сифатида сотиб олади. "Sunview Group" раҳбарияти тариф ставкалари бўйича ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар олиб борилаётганини маълум қилмоқда", — дея маълум қилган "The Star".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида