Logo

"АКИpress" АА: Ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш минтақа тинчлиги ва фаровонлигини таъминлайди

Ноябрь 14, 2025. 15:35 • 52 сония

43
"АКИpress" АА: Ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш минтақа тинчлиги ва фаровонлигини таъминлайди

БИШКЕК, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қирғизистоннинг нуфузли "АКИpress" ахборот агентлигида "Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёни девор эмас, кўприк қурадиган минтақа деб таърифлади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Агентликнинг ушбу хабарида Ўзбекистон Президентининг "Марказий Осиё янги давр остонасида" номли мақоласи хусусида фикр юритилган. Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёни ишончли, ҳамкорлик ва конструктив шериклик йўлини танлаган минтақа сифатида қайд этган. Шунингдек, давлат раҳбари Марказий Осиёни девор эмас, кўприк қурадиган минтақа, дея сифатланган. 

"Ўзбекистон етакчисининг фикрича, ишончли мулоқотнинг самарали механизмига айланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари келажакка дахлдор стратегик масалалар ҳамда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим мулоқот майдонига айланади. Президент ҳамкорликни мустаҳкамлаш тактик танлов эмас, балки Марказий Осиё давлатларини бирлаштирувчи стратегик йўналиш эканини таъкидлаган", – дея сўз юритилган "АКИpress"да.

Мақола хулосасида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: ишонч ва шериклик руҳини сақлаб қолиш минтақани барча халқлар учун тинчлик, фаровонлик ва равнақ маконига айлантириш имконини беради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш