"Инфозакон": Нукусда Оролбўйи эзгу ният элчилари йиғилди
Апрель 26, 2024. 14:29 • 2 дақ
• 176
ОСТОНА, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг оммабоп "Инфозакон" электрон нашри "Нукусда "Оролбўйи эзгу ният элчилари" йиғилди" сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Нукус шаҳрида минтақанинг экологик муаммоларини ҳал этишга бағишланган "Оролбўйининг яхши ният элчилари" халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтгани таъкидланган.
"Конференция давомида иштирокчилар Оролбўйида амалга оширилаётган ишлар, Орол денгизи тубини ўрмонлаштиришнинг ўрни ва аҳамияти, Амударёнинг қуйи оқимидаги сув муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари, Оролбўйининг муҳофаза этиладиган ҳудудларида барқарор туризмни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа мавзулардаги маърузалар билан танишдилар", — дейилади мақолада.
Электрон нашр 2018–2023 йилларда Орол денгизи тубида 1 миллион 730 минг гектар ҳудудда ўрмон плантациялари ташкил этилиб, 17 минг квадрат километр майдон кўкаламзорлаштирилганини маълум қилган. 2024 йилда эса жами 150-200 минг гектар майдонда ўрмонлар барпо этиш режалаштирилган. Ушбу чора-тадбирлар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланганини қайд этилган.
"Бугунги кунда атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ глобал муаммолар барқарор ривожланишга эътибор қаратиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида янги форматдаги мутахассислар ва экспертларни тайёрлаш, шунингдек, муаммоларни ҳал қилишда инновацион ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда. "Оролбўйи эзгу ният элчилари" халқаро илмий-амалий конференцияси эса айнан Оролбўйи минтақасидаги экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни бошқариш ва барқарор ривожланиш соҳасида миллий, минтақавий ва халқаро инновацион тизимларни қўллаб-қувватлаш учун янги билимларни татбиқ этиш ва фанлараро тадқиқотларни амалга оширишга хизмат қилади", — дея Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков фикрларидан иқтибос келтирган "Инфозакон".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда