MAX мессенжерининг ўзбек тилидаги интерфейси тақдим этилди

Ноябрь 14, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 24
MAX мессенжерининг ўзбек тилидаги интерфейси тақдим этилди
MAX мессенжерининг ўзбек тилидаги интерфейси тақдим этилди
MAX мессенжерининг ўзбек тилидаги интерфейси тақдим этилди
MAX мессенжерининг ўзбек тилидаги интерфейси тақдим этилди
MAX мессенжерининг ўзбек тилидаги интерфейси тақдим этилди

МОСКВА, 14 ноябрь. / “Дунё” АА/. Россиянинг VK (ВКонтакте) компанияси томонидан ишлаб чиқилган MAX мессенжерининг ўзбек тилидаги интерфейси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

Москвада ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ОАВ вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашди. Тақдимотда MAX жамоаси платформанинг ривожланиши, янги имкониятлари, фойдаланувчилар учун қулайликлар ва хавфсизлик чоралари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон MAX мессенжеридан фойдаланувчи хорижий давлатлар орасида биринчи ўринда туради. Платформанинг 11,5 миллион нафар хорижий фойдаланувчисидан 4 миллиони Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатимизда ҳар куни MAX орқали 11,7 миллион та хабар юборилиб, 1,3 миллион та аудио ва видео қўнғироқ амалга оширилади.

Шунингдек ўқинг

Ушбу мессенжер фойдаланувчиларга чатлар, аудио ва видео қўнғироқлар, каналлар, ҳикоялар, 4 ГБ гача бўлган файлларни юбориш ҳамда овозли хабарларни матнга айлантириш имкониятларини тақдим этади. Шунингдек, икки босқичли аутентификация, махфийлик созламалари ва фирибгарликдан ҳимоя қилиш каби хавфсизлик воситалари мавжуд.

Тадбирда MAX раҳбарияти ўзбек тилидаги интерфейснинг жорий этилиши Ўзбекистон аудиторияси билан мулоқотни янада қулайлаштириш ва платформанинг халқаро ривожланишида муҳим қадам эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш