"Караван Инфо" АА: Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг 2026 йилга мўлжалланган иқтисодий йўналишларини тасдиқлади
Октябрь 29, 2025. 11:10 • 2 дақ
• 56
МОСКВА, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг "Караван Инфо" ахборот агентлиги Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган жорий йил учун кутилаётган иқтисодий ривожланиш натижалари ва 2026 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни муҳокама қилиш юзасидан кенгайтирилган йиғилишга бағишланган мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда мамлакат иқтисодиёти 2025 йил январидан сентябргача 7,6 фоизга ўсгани, бу прогноз қилинганидан сезиларли даражада ошганлиги таъкидланган. Саноат ишлаб чиқариши 6,8 фоизга, қурилиш 14,2 фоизга, хизматлар 14 фоизга ва қишлоқ хўжалиги 4,1 фоизга ўсди.
"Олтин-валюта захиралари 35 фоизга ўсиб, 55 миллиард долларга етди. Халқаро рейтинг агентликлари Fitch Ratings, Moody’s ва S&P Global Ўзбекистоннинг иқтисодий истиқболларини ижобий баҳолади – тарихда биринчи марта мамлакат суверен рейтингини оширди ва истиқболни "ижобий" даражага кўтарди. Президент бундай муваффақиятлар аҳоли фаровонлигининг ўсишида бевосита акс этишини таъкидлади. Шахсий даромадлар 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга ва ўртача иш ҳақи 19,2 фоизга ошди", – дейилган мақолада.
Нашр, шунингдек, 2026 йилги бюджет лойиҳасида солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолишини, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш устидан назорат кучайтирилишини маълум қилган.
Ўзбекистон Президент харажатларни камайтириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги раҳбарлар фаолиятининг асосий мезонига айланишини таъкидлади.
"Караван Инфо" АА мақоласи "Мамлакат раҳбари 2026 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишларини баён қилиб, келгуси йилда ўсиш суръатини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш муҳимлигини қайд этди", – деган сўзлар билан якунланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда