"Сада ал Балад"АА: Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металли экспорт қилинди
Июль 18, 2025. 11:59 • 41 сония
• 72
ҚОҲИРА, 18 июль. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги "Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) халқаро ҳамкорликни фаоллаштирмоқда" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металли экспорт қилингани қайд этилган.
"Рений металли экспорти Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ва Эстониянинг "VLCor Baltic OU" компанияси ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилди. Бу Ўзбекистонда рений металли экспортининг амалдаги бошланишидир", – деб ёзган манба.
Маълум қилинишича, рений – мураккаб технологиялар, аэрокосмик соҳалар ва юқори ҳароратли суперқотишмалар ишлаб чиқаришда жаҳонда тан олинган стратегик металл ҳисобланади.
Таъкидланганидек, ТМК томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган экспорт ҳажми 21,3 миллион АҚШ доллари (ўсиш 118 фоиз)ни ташкил этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида