Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати Испания ОАВ нигоҳида

Июль 19, 2024. 20:17 • 2 дақ

144
Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати Испания ОАВ  нигоҳида

МАДРИД, 20 июль. "Дунё" АА/. Испаниянинг оммабоп "El Mundo Financiero" электрон нашрида Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон ёшлар мамлакати. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади, – деб таъкидланган мақолада. – Ўзбекистон аҳолисининг 18 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этади ва 2040 йилга бориб бу кўрсаткич 25 миллионга етиши мумкин".

Қайд этилишича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ёшлар билан ишлашда мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. Мамлакатнинг барча маҳаллаларида ёшлар етакчилари тизими жорий этилди. Мазкур тизим туфайли маҳаллаларда ёшлар учун 100 дан ортиқ турли имкониятлар яратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, испан электрон нашри, Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари сони қарийб уч баробар ортганини, ўқишга қабул қилиш 9 фоиздан 38 фоизга кўпайганини хабар қилган.

"Бу ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши учун кенг имкониятлар очмоқда", – деб таъкидлаган "El Mundo Financiero".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш