Logo

Польша ОАВ: Давлат томонидан соҳага қаратилган юксак эътибор туфайли Ўзбекистон боксчилари Олимпия ўйинлари ва халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришмоқда

Июнь 15, 2025. 08:02 • 2 дақ

38
Польша ОАВ: Давлат томонидан соҳага қаратилган юксак эътибор туфайли Ўзбекистон боксчилари Олимпия ўйинлари ва халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришмоқда

ВАРШАВА, 15 июнь. /"Дунё АА/. Польшанинг машҳур "TVP Sport" электрон порталида "Болалар қўлқопда улғаймоқда. Нега Ўзбекистон боксда кучга айланди?" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда, даставвал Ўзбекистон мустақил давлат сифатида 1996 йилда АҚШнинг Атланта шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида дебют қилгани ва у ердан иккита медаль – дзюдо бўйича Армен Богдасаровнинг кумуш ҳамда бокс бўйича Карим Тўлагановнинг бронза медалини қўлга киритгани ёдга олинган.

"Жорий йил май ойида Ўзбекистон вакиллари Феликс Штамм номидаги турнирда иштирок этишди. Тўққиз нафар вакил Варшавага келди ва уларнинг барчаси ватанига медаллар билан қайтди. Хусусан, эркак ўртасидаги жангларда ўзбеклар 6 та олтин ва 2 та бронза медалини, турнирда иштирок этган Ўзбекистоннинг ягона аёл вакиласи эса кумуш медални қўлга киритди.", – дея қайд этилади мақолада.

Муаллифнинг таъкидлашича, ўзбек боксида улкан ўсиш 2012 йилдан кейин кузатилиши бошлаган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда бокс тизими бир қатор устунга асосланади.

"Улар элит академиялари. Ушбу масканларда мамлакатнинг энг иқтидорли спортчилари энг яхши мутахассислар қўл остида машғулот ўтказадилар. Иқтидорларни излаш. Ушбу тизим орқали республика бўйлаб энг иқтидорли ёшлар саралаб олинади ва болалар академияга 10 ёшдан бошлаб қабул қилина. Ҳукумат ва Президент томонидан қўллаб-қувватлаш. Бу энг асосий омил бўлиб, инфратузилма, мусобақалар ва йиғинларга ҳукумат томонидан катта сармоялар киритилмоқда", – деб ёзган у.

Мақола хулосасида "Жамоатчилик қизиқиши, давлат томонидан соҳага қаратилган эътибор ва қўллаб-қувватлаш туфайли ўзбекистонликларнинг ёзги Олимпия ўйинлари ва кўплаб халқаро мусобақалардаги ютуқлари ортиб бормоқда", – дея урғуланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш