“Berliner Zeitung”: Ўзбекистондаги ислоҳотлар Марказий Осиёнинг очиқлик ва иқтисодий интеграция учун намуна бўлмоқда

Август 23, 2026. 16:00 • 2 дақ

28
“Berliner Zeitung”: Ўзбекистондаги ислоҳотлар Марказий Осиёнинг очиқлик ва иқтисодий интеграция учун намуна бўлмоқда

БЕРЛИН, 23 август. /“Дунё” АА/. Германиянинг нуфузли “Berliner Zeitung” нашрида Марказий Осиёдаги иқтисодий жараёнлар ва минтақанинг халқаро бозорлар билан интеграциясига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Журналист Йонас Прийннинг мақоласида минтақа давлатларининг иқтисодиётни диверсификация қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳлил қилинган.

Хусусан, материалда Ўзбекистон ушбу жараёнларда энг муҳим ўринлардан бирини эгаллаётгани таъкидланган. Муаллиф Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистоннинг очиқлик ва иқтисодий либераллашувга қаратилган сиёсати натижасида мамлакатнинг халқаро иқтисодий алоқалари сезиларли даражада кенгайганини эътироф этган.

Қўшни давлатлар билан яқинлашув ва савдо-иқтисодий муносабатларнинг фаоллашуви бу жараённинг муҳим натижаларидан бири сифатида қайд этилган.

Шунингдек ўқинг

Нашрда Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан, жумладан, Туркманистон билан чегараолди савдоси, транспорт ва логистика соҳаларидаги алоқалари кенгайиб бораётганига эътибор қаратилган. Шовот–Дашоғуз ҳудудида чегараолди савдо зонасини ривожлантириш ташаббуси икки томонлама иқтисодий муносабатларни кучайтиришга қаратилган лойиҳалардан бири сифатида келтирилган.

Мақолада Ўрта йўлак – Транскаспий халқаро транспорт маршрутининг аҳамияти ҳам алоҳида урғуланган. Мазкур йўналиш Хитой ва Марказий Осиёни Каспий денгизи орқали Европа билан боғлаб, минтақанинг халқаро таъминот занжирларидаги ўрнини кучайтирмоқда. Бу борада Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлини минтақавий транспорт тармоқлари билан уйғунлаштириш истиқболлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Мақолада Германия бизнесининг Марказий Осиёга қизиқиши ошиб бораётгани “Siemens Healthineers” ва “CLAAS” каби компаниялар мисолида келтирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш