Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Август 23, 2026. 14:18 • 55 сония
• 62
ТОШКЕНТ, 23 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида бугун давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Президенти ва рафиқаси кутиб олдилар.
Икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказадилар.
Саммит давомида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш ҳамда қатор иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси