“Интерфакс” АА: Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини текширишга уч йиллик мораторий жорий этилади

Август 22, 2026. 17:00 • 2 дақ

109
“Интерфакс” АА: Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини текширишга уч йиллик мораторий жорий этилади

МОСКВА, 22 август. /“Дунё” АА/. Россиянинг етакчи “Интерфакс” ахборот агентлигида Ўзбекистон кичик бизнес соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотда 2029 йилга қадар кичик бизнес субъектлари фаолиятини текширишга уч йиллик мораторий эълон қилди.

Давлат раҳбари тадбиркорларни босим ўтказиш орқали эмас, балки ўқитиш ва ўргатиш орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаган. Хабарда келтирилишича, 5 мингга яқин тадбиркорнинг ярмидан кўпи йилига 2–3 марта, 21 фоизи эса 4 мартадан ортиқ солиқ текширувларига дуч келган.

Бундан ташқари, ўрта ва йирик корхоналар учун ихтиёрий профилактик аудит тизими жорий этилади. Унга кўра, аниқланган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, жарималар ундирилмайди, такрорий текширувлар ўтказиш учун эса Бизнес-омбудсман розилиги талаб этилади.

Шунингдек ўқинг

Мақолада қайд этилишича, маъмурий босимни камайтириш мамлакат раҳбарияти учун устувор вазифадир. Сўнгги йилларда мамлакатда солиқ юки 12 фоизгача қисқартирилди, яширин иқтисодиёт улуши эса сезиларли даражада камайди.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш