“Eurasia Focus”: Янги Ўзбекистон – эркин яшаш, кенг ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқли халқаро мулоқот мамлакатидир

Август 18, 2026. 18:36 • 2 дақ

155
“Eurasia Focus”: Янги Ўзбекистон – эркин яшаш, кенг ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқли халқаро мулоқот мамлакатидир

БРЮССЕЛЬ, 18 август. /“Дунё” АА/. Бельгиянинг “Eurasia Focus” нашрида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ҳамда унинг минтақада тинчлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашдаги ролига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида қўшнилар билан очиқ ва ишончга асосланган мустаҳкам мулоқот муҳитининг яратилгани мамлакатнинг асосий ютуқларидан бири бўлди. Мустақиллик нафақат сиёсий суверенитет, балки миллатнинг эркин яшаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва жаҳон ҳамжамияти билан тенг ҳуқуқли мулоқот олиб бориш ҳуқуқи экани алоҳида қайд этилган.

Мақолада ўтмишдаги мураккаб тўсиқларни замонавий транспорт йўлаклари ва ҳамкорлик рамзларига айлантирган чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар ҳам ёритилган.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, Хўжанд шаҳрида мамлакат етакчиларининг уч томонлама учрашуви, янги чегара ўтказиш пунктлари ва чегараолди савдо ҳудудларининг очилиши каби тарихий воқеалар, минтақавий товар айирбошлаш ҳажмининг бир неча баробар ошганига алоҳида эътибор қаратилган.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари БМТ томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Халқаро экспертлар Марказий Осиёни умумий орзу-интилишлар ва ҳамжиҳатлик билан бирлашган ягона, ўзаро боғлиқ иқтисодий макон сифатида эътироф этмоқда.

“Eurasia Focus”нинг қайд этишича, ўтган ўн йиллик Янги Ўзбекистон учун ишончнинг янги меъморчилигини муваффақиятли барпо этиш даври бўлди ва бунинг шарофати билан очиқ чегаралар ҳамда яхши қўшничилик бутун минтақа кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш