Logo

Хитойнинг "Lookwe" журналининг Ўзбекистон ҳаётига бағишланган махсус сони нашр этилди

Сентябрь 05, 2025. 17:29 • 45 сония

55
Хитойнинг "Lookwe" журналининг Ўзбекистон ҳаётига бағишланган махсус сони нашр этилди

ПЕКИН, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Lookwe" журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Журналда Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, сармоявий, туризм ва бошқа қатор соҳаларда изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг салмоқли натижалари ва эътиборга молик ўзгаришлари атрофлича ёритилган инглиз ва хитой тилларида мақолалар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

Мақолаларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, мамлакатимизнинг бой маданий ва сайёҳлик салоҳияти, олий таълим ва ёшларга оид давлат сиёсати каби долзарб мавзуларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, муштарийлар эътиборига Ўзбекистондаги кулолчилик тарихи, мақом санъати, ўзбек миллий таомлари ва мамлакатимиздаги сайёҳлик йўналишлари тақдимоти ҳақида маълумот берувчи материаллар тақдим этилди.

"Lookwe" журнали Хитой вазирликлари ва идоралари, дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлари, шунингдек, мамлакатнинг энг йирик компаниялари, таҳлил марказлари ва тадқиқот институтлари орасида тарқатилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш