Logo

"Financial Times" журнали: Бухоро биенналесида америкалик рассом ширинликлардан павильон қурди

Октябрь 27, 2025. 20:03 • 2 дақ

64
"Financial Times" журнали: Бухоро биенналесида америкалик рассом ширинликлардан павильон қурди

ЛОНДОН, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Британиянинг машҳур "Financial Times" журнали веб-сайтида Бухорода ўтказилаётган замонавий санъат тадбирида қатнашаёган америкалик рассом Лейла Гоҳарнинг "Бухородан хушхабарлар" номли мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллиф мақола бошида "Мен дунё бўйлаб кўплаб саёҳатлар уюштирганман. Лекин, яқинда Ўзбекистонга, Бухорога қилган саёҳатим мени ҳайратда қолдирди", дея Ўзбекистонга қилган саёҳатини алоҳида эътироф этган.

Лейла Гоҳар материалда замонавий санъат тадбири – Бухоро биенналеси орқали бутун дунё бўйлаб 200 нафардан ортиқ таниқли рассом ва ҳунармандлар билан танишиш ва мулоқот қилиш имконига эга бўлгани ҳақида сўз юритган.

Муаллиф мақолада санъат тадбирида қатнашган Энтони Гормли, Делси Морелос, Ваел Шоуки каби рассомларнинг монументал асарлари ҳақида ҳам гапирган. У шунингдек, биеннале учун ўз ижод намунасини яратишда ўрта Осиёнинг минг йиллик меҳмондўстлиги рамзи бўлган новвотдан фойдалангани ва "Новвот уй" деб номланган павилонни қургани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

Америкалик рассом "Мен "Новвот уй" павилонини қуришда маҳаллий уста Илҳом Шойимқулов ва "Golem" архитектура фирмаси билан ҳамкорлик қилдим", дея таъкидлайди.

Мақола муаллифи шунингдек, ўзбек миллий қадриятлари ва урф-одатларини алоҳида эътироф этган, Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхоннинг ёзги қароргоҳи – Ситораи Моҳи Хосса саройи ҳамда ўзбек миллий таомлари ҳақида ҳам тўлқинланиб сўзлаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш