“ORIGO”: Ўзбекистон ТДТга аъзо мамлакатлар бозорларида 2,7 миллиард долларлик қўшимча экспорт имкониятларини кўрмоқда

Октябрь 28, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 118
“ORIGO”: Ўзбекистон ТДТга аъзо мамлакатлар бозорларида 2,7 миллиард долларлик қўшимча экспорт имкониятларини кўрмоқда

БУДАПЕШТ, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Венгриянинг нуфузли “ORIGO” нашрида Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги транспорт йўлаклари, рақамли ишланмалар ва қўшма саноат инвестицияларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон туркий давлатлар билан иқтисодий шерикликни чуқурлаштиришга интилмоқда. Анқарада бўлиб ўтадиган навбатдаги саммит арафасида қўшма саноат лойиҳалари, транспорт йўлаклари ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалаларига эътибор янада ортган.

Маълумот берилишича, 2025 йил якунларига кўра ТДТга аъзо давлатларнинг жами номинал ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) тахминан 2,3 триллион АҚШ долларига, уларнинг ташқи савдо айланмаси эса 1,2 триллион доллардан ошган. Ўзбекистон аъзо мамлакатлар бозорларида 2,7 миллиард долларлик қўшимча экспорт имкониятларини кўрмоқда.

Матнда таъкидланишича, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81,2 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Қозоғистон билан савдо ҳажми 5 миллиард долларни, Туркия билан эса 3 миллиард долларни ташкил этган. Савдони кенгайтириш билан бирга, минтақа мамлакатлари қўшма ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш орқали ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида.

Шунингдек ўқинг

Транспорт соҳасида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини Каспий денгизи орқали ўтувчи ва Кавказ ҳамда Туркия орқали Европа билан боғлайдиган Ўрта йўлак билан улаш муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Инвестициявий алоқалар ҳам мустаҳкамланиб бормоқда. 2017–2025 йиллар оралиғида туркий давлатлардан Ўзбекистонга 11,5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Шу билан бирга, Туркий инвестиция фонди халқаро молия институтлари иштирокида кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштиришга кўмаклашиши мумкин.

Анқара шаҳрида бўлиб ўтган 13-саммит доирасида 2027–2031 йилларга мўлжалланган стратегиянинг тайёрланиши иштирокчиларга келгуси йиллар учун иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш имконини беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш